http://prod1.cnmi_ca.iostructure.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/08/22/newsbrief-01

Қирғизистонда қўлбола портловчи мосламаларга қарши кураш бўйича минтақавий ЕХҲТ семинари ўтказилди

Карвонсарой

ИССИҚКЎЛ, Қирғизистон – Пайшанба (22 август) куни Иссиқкўлда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) қўлбола портловчи мосламаларга қарши кураш бўйича беш кунлик минтақавий семинари ўз ишини якунлади.

11-бор ўтказилган «Портлаш хавфини камайтириш ва чора кўриш: қўлбола портловчи мосламаларга қарши кураш» йиллик семинарида Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Украина ва Ўзбекистондан 30 дан ортиқ халқаро мутахассислар иштирок этди.

Иштирокчилар қўлбола портловчи мосламаларга қарши миллий, минтақавий ва глобал стратегиялардаги сўнгги ўзгаришларни муҳокама қилиб, қўлбола портловчи мосламалар хавфига қарши кураш бўйича тажриба алмашдилар.

Тадбир ЕХҲТнинг Бишкек ва Душанбедаги идоралари томонидан Қирғизистон Қуролли кучлари бош штаби ҳамкорлигида ташкил этилди.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha